Имтиҳон олдидан ўқиш фойдали бўлган дуолар:

Имтиҳон олдидан ўқиш фойдали бўлган дуолар:

1. Мавзуни такрорлашдан олдин қуйидаги дуони ўқи:
«Аллоҳумма, инний асалука фаҳман набиййийн, ва ҳифзал мурсалийнал муқорробийн. Аллоҳуммажъал алсинатанаа ъаамиротан бизикрик, ва қулуубанаа бихошйатик, ва асроранаа битоъатик, иннака ъалаа кулли шайин қодийр, ва ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил» (Аллоҳим! Мен Сендан пайғамбарларнинг фаҳмини, муқарраб расулларнинг хотирасини сўрайман. Аллоҳим! Тилимизни Ўзингнинг зикринг билан, қалбимизни Сендан қўрқиш билан сиримизни Ўзингнинг тоатинг билан обод қил. Сен барча нарсага қодирсан. Аллоҳнинг Ўзи бизга кифоя, У нақадар яхши вакил)

2. Дарс такрорлашни тугатгандан сўнг қуйидаги дуони ўқи:
«Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороту ва маа ҳафизту, фа зидҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи, ва ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил» (Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни зиёда қил. Аллоҳнинг Ўзи бизга кифоя, У нақадар яхши вакил).

3. Саволлар варақаси тарқатилгач, барча саволларни ўқиб чиқ, сўнг Аллоҳ сени муваффақ қилишига тўла ишонган ҳолда, У Зотга таваккул қилиб, қуйидаги дуони ўқиб, энг осон саволга жавоб беришдан бошла:
«Робби ишроҳ лий содрий, ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий» (Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин, Тоҳа сураси, 25 оят).

4. Тинчланиб, диққатингни бир жойга жамла. Қийин саволга дуч келсанг, ушбу дуони ўқигин: «Аллоҳумма, лаа саҳла илла маа жаъалтаҳу саҳла, ва анта тажъалул ҳазна иза шита саҳла» (Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан. Ибн Сунний ривояти).

5. Ёдлаган нарсангни эслай олмасанг, ушбу доуни ўқигин: «Йаа жаамиъан-нааси ли йавмин лаа ройба фийҳ, ижмаъ ъалаййа золлатий» (Эй келишига шак шубҳа йўқ Кунда одамларни жамловчи Зот! Йўқотганларимни тўплаб бер).

6. Ёзган жавобларингни яхшилаб текшириб чиқ. Барча саволларга жавоб берган бўлсанг, ушбу дуони ўқигин: «Алҳамду лиллааҳиллазий ҳадаанаа лиҳаазаа, ва маа куннаа линаҳтадийа лав лаа ан ҳадааналлоҳ» (Бизни бунга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаса, ўзимиз ҳидоят топа олмас эдик).

Имтиҳон пайтида ўқилиши тавсия қилинган ушбу дуолар баъзи аҳли илмларнинг тажрибасидир. Албатта, бу дуоларни ўқиш асносида фақат Аллоҳга суяниб, Унинг Ўзидангина ёрдам сўраш лозимлигини унутманг.
Аллоҳ барчаларимизни Ўзи муваффақ қилсин!

Shavkatjon

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Post comment

Saytni Tarjimalash »